2023 йил 25-26 май кунлари “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш: халқаро тажрибалар, муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сон, 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сон, 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сон қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 536-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан илмий муаммо ва ечимларни аниқлаш мақсадида Тошкент Кимё халқаро университети томонидан Наманган шаҳрида 2023 йил 25-26 май кунлари “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш: халқаро тажрибалар, муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Халқаро конференцияда Университетнинг халқаро ҳамкорлари – Буюк Британиянинг Strathclyde, Cardiff Metropolitan, NILE университетлари, Малайзиянинг Mara технология университети, АҚШнинг Roosevelt университети, Болгария Республикасининг Варна Менежмент университети, Жанубий Корея Республикасининг Ханянг, Гачон, Hankyong миллий университетлари, Туркия Республикасининг Nejmittin Erbakan университети, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа МДҲ давлатларининг бир қатор университетлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, бошқа олий таьлим муассасалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, турли жамоат ташкилотлари, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар дипломатик миссиялари вакиллари иштирок этишлари кўзда тутилган.
Халқаро конференция Тошкент Кимё халқаро университетининг Наманган филиалида оффлайн ва онлайн форматда ўтказилади. Унда хорижий ва маҳаллий олимлар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар, тадқиқотчилар ва талабалар ўз мақола ҳамда тезислари билан иштирок этишлари мумкин.
Масофадан иштирок этиш учун ZOOM дастури: https://us06web.zoom.us/j/89815263489?pwd=bkhtRlNxL3E3SnZCTU1oSFNHcHJNQT09 Идентификатор конференции: 898 1526 3489 Код доступа: 1.
Конференция шўъбаларининг иши қуйидаги устувор йўналишлардаги муаммо ва уларнинг ечимларига қаратилади:
1. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш муаммолари.
2. Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари.
3. Минтақа иқтисодиёти рақобатбардошлиги ва инвестиция фаоллигини ошириш йўналишлари.
4. Ҳудудларнинг молиявий мустақиллигига эришиш ва банк-молия соҳасини ривожлантириш.
5. Ҳудудларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг замонавий механизмларини такомиллаштириш.
6. Минтақалардаги экологик вазият ва “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш йўналишлари.
Мазкур конференция натижалари юзасидан таклиф-тавсиялар илмий мақолалар тўплами сифатида бепул чоп этилиши кўзда тутилган.
Илмий мақолаларни қабул қилиш талаблари:
I. Илмий мақоланинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши шарт:
1.1. Мавзунинг аннотацияси ва калитли сўзлар.
1.2. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.
1.3. Мавзуга оид адабиётлар шарҳи.
1.4. Муаммони ҳал қилиш йўллари.
1.5. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар.
1.6. Кутилаётган иқтисодий самара.
1.7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
II. Мақола жиддий таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг барча техник талабларига мос келиши зарур, жумладан:
- матн муҳаррири – MS Word 2007, 2010;
- саҳифа – А4 ўлчовида, китоб кўринишида, барча томонлардан 20 мм қолдирилган;
- шрифт – Times New Roman, ўлчови (кегль) – 14;
- қатор оралиғи ва хат бошидаги оралиқ – 1,5;
- мақоланинг ҳажми энг камида 5 бет;
- юқори ўнг бурчакда муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми (шарифи), илмий даражаси ва унвони, ловозими, ташкилот номи, илмий материал номи эса ўртада (қалин ҳарфлар билан) ёзилади;
- барча жадвал, схема ва расмлар MS Word форматида, Times New Roman шрифтида, уларнинг номи схема ва расмлар пастида, жадваллар тепасида бўлиши керак;
- барча график, диаграммалар MS Excel форматида бўлиши керак;
- формулалар MS Equation муҳарририда ёзилган бўлиши керак;
- жадвал, расм ва графикларда манбалар ва матнда уларга ҳаволалар кўрсатилган бўлиши керак;
- ҳаволалар ҳар бир бетнинг пастки қисмида жойлаштирилади;
- илмий мақола ўзбек, рус ёки инглиз тилида тайёрланиши мумкин.
III. Илмий мақола ва тезислар анкетаси билан тўлдирилган ҳолда фақатгина электрон шаклда http://conference.kiut.uz/ сайти орқали
2023 йилнинг 25 апрель кунига қадар юборилиши зарур.
IV. Тақдим этиладиган илмий мақола ва тезислар юқорида келтирилган талабларга мослиги бўйича экспертизадан ўтказилади, жумладан, антиплагиат (www.antiplagiat.ru, www.text.ru) дастури асосида текширувдан ўтказилади ҳамда экспертлар хулосасига кўра ўтмаган материаллар чоп этилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди. Экспертиза хулосаси ижобий бўлган илмий мақола ва тезислар нашр учун электрон тўпламга киритилади ва www.kiut.uz расмий сайтига жойлаштирилади.
Ташкилий қўмита манзили: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156 уй; Наманган шаҳри, Чортоқ кўчаси, 75-уй. Мурожаат учун телефон рақамлари: 78-129-40-40 (121), 69-210-40-40 (114)
МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ
1. Фамилияси, исми ва отасининг исми
2. Иш (ўқиш) жойи ва лавозими (тўлиқ)
3. Илмий даражаси ва унвони
4. Телефон рақами (мобил) ва электрон почтаси
5. Мақоланинг номи
6. Мақола тақдим этилётган шўъба номи